Яқин кунларда Қозоғистоннинг асосий қисмида совуқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қазгидромет 21-23 сентябр кунлари кутилаётган об -ҳаво маълумотини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Aтмосфера фронтал тизимлари таъсирида ғарбда, жануб ва жануби -шарқдаги тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, мамлакат шимоли ва шарқида енгил ёғингарчилик бўлади, кучли шамол эсади. Ҳарорат кечаси 3-17, кундузи 12-28 даража илиқ, ғарбда кечаси 0-7 илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуқ бўлади.

Мамлакат маркази ва шарқида кечаси 0-5 даража илиқ, 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Мамлакат жануби ва жануби-шарқида ҳаво ҳарорати кечаси 4-15, кундузи 17-28 даража илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар