Яқин кунларда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва дўл ёғади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 10-12 август кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Ғарбий Сибир ва у билан боғлиқ фронтал қисмларда жойлашган циклон мамлакатнинг шимолий, марказий, шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларига таъсир кўрсатишда давом этмоқда. Қозоғистоннинг шимолида, марказида ва шарқида баъзи жойларда кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл ёғиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда. Бу ҳудудларда фон ҳарорати кечаси + 8-15 гача, кундузи + 17-22 даражагача илиқ бўлади. Мамлакатнинг қолган қисмида кенг антициклон қуруқ ва қуёшли об-ҳавони таъминлайди. Мамлакатнинг ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида + 45 даражагача жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда».

Сўнгги хабарлар