Яқин кунларда Қозоғистонда қор ёғиши кутилмоқда
26 сентябрга ўтар кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва ғарбида ёғингарчилик кутилади, ёмғирнинг охири қорга айланади, вилоят шимолида эса дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги 15-20 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражагача пасаяди, кундузи 5-10 даража бўлиши кутилмоқда.
27 сентябр куни Қостанай вилоятида ёғингарчилик, вилоят шимолида кучли ёғингарчилик кутилади, ёмғирнинг охири қорга айланади. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, вилоятнинг жануби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даражагача кескин пасаяди.
28 сентабр куни Ақмола вилоятининг шимоли ва шарқида, Павлодар вилоятининг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилади, ёмғир ёғади, охири қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, вилоят шимолида 5 даражагача совуқ бўлади.
28 сентябр куни Қарағанди вилоятида ёғингарчилик, вилоят шимоли ва шарқида кучли ёғингарчилик кутилади, ёмғирнинг охири қорга айланади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, вилоятнинг шарқий ярмида 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, вилоят шимолида 3 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.