Яқин кунларда Қозоғистонда қор ёғиши кутилмоқда

25 Сентябрь, 10:42
Яқин кунларда Қозоғистонда қор ёғиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – 26 – 28 сентябр кунлари Шимолий Қозоғистон, Қостанай, Ақмола ва Қарағанди вилоятларида ёмғир ёғади, кейинчалик қорга айланиши мумкин, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» прогнозига таяниб.

26 сентябрга ўтар кечаси Шимолий Қозоғистон вилоятининг шимолий ва ғарбида ёғингарчилик кутилади, ёмғирнинг охири қорга айланади, вилоят шимолида эса дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, тезлиги 15-20 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражагача пасаяди, кундузи 5-10 даража бўлиши кутилмоқда.

27 сентябр куни Қостанай вилоятида ёғингарчилик, вилоят шимолида кучли ёғингарчилик кутилади, ёмғирнинг охири қорга айланади. Шамол шимоли-ғарбдан эсади, вилоятнинг жануби ва шарқида 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 3-8 даражагача кескин пасаяди.

28 сентабр куни Ақмола вилоятининг шимоли ва шарқида, Павлодар вилоятининг аксарият қисмида ёғингарчилик кутилади, ёмғир ёғади, охири қорга айланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, вилоят шимолида 5 даражагача совуқ бўлади.

28 сентябр куни Қарағанди вилоятида ёғингарчилик, вилоят шимоли ва шарқида кучли ёғингарчилик кутилади, ёмғирнинг охири қорга айланади. Шамол шимоли-шарқдан эсади, вилоятнинг шарқий ярмида 15-20 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, вилоят шимолида 3 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Теги:
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар