Яқин кунларда Қозоғистонда 30 даража совуқ бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 7—9 декабр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Синоптиклар яқин кунларда Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятларида совуқ бўлишини тахмин қилмоқда.

«Атлантикадан совуқ антициклон келаяпти, у мамлакатдаги илиқ жанубий циклон ўрнини эгаллайди. Совуқ ҳаво массалари ёғингарчиликнинг тўхташига ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига олиб келади.

7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси термометр мамлакат шимоли ва шарқида 22-30 даража совуқни кўрсатади. Республиканинг жанубий вилоятлари Эрон вилоятларидан келаётган илиқ ҳаво билан ҳимояланади. Бу ерда ҳаво унчалик совуқ бўлмайди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар