Яқин келажакда халқ туман ҳокимларини ўзлари сайлайди – ҚР Давлат маслаҳатчиси

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Тelegram-каналида ҳокимларни тўғридан-тўғри сайлаш йўналишидаги ислоҳотлар қандай амалга оширилаётгани ҳақида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бир йил аввал Қозоғистонда қишлоқ ҳокимларини тўғридан-тўғри сайлаш механизми ишга туширилди. Ўтган йилнинг июл ойидан буён 1093 та аҳоли пунктига ҳоким сайланган. Улардан 215 нафари ўз номзодини илгари сурган, 116 нафари қайта сайланган собиқ ҳокимлар», — деб ёзади у.

Унга кўра, бир йил давомида мамлакатда қишлоқлар ҳокимлари корпуси 55,6 фоизга янгиланган.

«Демак, 608 қишлоққа янги раҳбар келди. Уларнинг аксарияти илгари давлат хизматида ишламаган. Яъни, шифокорлар, ўқитувчилар, тадбиркорлар, маҳаллий корхона ва фермер хўжаликлари раҳбарлари халқ ишончини қозониб, ҳоким этиб сайланмоқда. Энг кўп янги ҳокимлар Манғистау вилоятида сайланган – 77,8%(Сайланган 18 ҳокимдан 14 таси), кейин Қарағанди вилоятида 77,2% (79 тадан 61 таси) ва Жамбил вилоятида 71% (72 тадан 51 таси) янги ҳокимлар сайланди», - дейди Ерлан Қарин.

Матнда туманлар ҳокимлари сайлови ҳам қайд этилган.

«Жорий якшанба, 31 июл куни 27 та овул округида қишлоқ ҳокимлари сайлови бўлиб ўтади. Йил охиригача 214 та қишлоқ ҳокимлари тўғридан-тўғри сайловлар орқали ўз лавозимига киришиши керак. 2023 - 2024 йилларда 1037 та овул округида ҳоким сайлови режалаштирилган. Яқин кунларда туманлар ҳокимларининг бевосита сайловини ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, янги конституциявий ислоҳотга кўра, вилоятлар ҳокимлари вилоятлар маслиҳатлари депутатларининг овоз бериш натижаларига кўра тайинланади. Шундай қилиб, мамлакатнинг сиёсий тизими аста-секин ўзгартирилмоқда. Давлат бошқаруви соҳасига демократиянинг янги воситалари жорий этилмоқда», — деб ёзади Давлат маслаҳатчиси.


Муаллифи Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар