Яқин 5 йил ичида республика аҳамиятига эга йўллар тўлиқ янгиланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг транзит-транспорт йўналишидаги ўрнини сақлаб қолиш учун бир қатор тадбирлар амалга оширилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Транзит-трафик позицияларини сақлаб қолиш учун, биз хизмат кўрсатиш, транспортнинг сифати ва тезлигини ошириш устида иш олиб бормоқдамиз. Шу мақсадда Қозоғистонда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш давом этамоқда. 2020 йилда мамлакатнинг 4000 км йўл тармоғи очиқ бўлади», - деди Бош вазир ўринбосари Роман Скляр.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда қониқарли ҳолатдаги йўлларнинг улуши 90 фоизни ташкил этади.

«2025 йилда мамлакатимиз автомобил йўллари 100 фоиз тикланади ва модернизация қилинади. Бундан ташқари, хизмат кўрсатиш инфратузилмасини яратиш якунланади», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар