Яқин 4-5 йил ичида сертификатлаштириш лабораториясининг учдан бир қисми модернизация қилинади – Қозоғистон Савдо вазири

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан учрашувда сертификатлаштириш учун синов базасини ишлаб чиқиш ҳақида гапирди, дея хабар беради Kazinform Савдо ва интеграция вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитасига таяниб.

Вазир яқин 4-5 йил ичида 900 (882) синов лабораторияларининг учдан бир қисми (ускуналар 10 йилдан ортиқ) модернизация қилинишини айтди. Бу миллий иқтисодий ўсиш лойиҳасининг бир қисмидир.

Янгилаш жараёнида аккредитацияланган синов лабораторияларида мавжуд ускуналар алмаштирилади, янги маҳсулот номларини синаб кўриш учун ускуналар сотиб олинади ёки лаборатория синовларига бўлган эҳтиёжни қондириш учун янги лабораториялар ташкил этилади.

Вазир бу йил Нур-Султанда кичик маиший техникадан тортиб юк машиналаригача электромагнит мослик сертификатини синовдан ўтказиши мумкин бўлган йирик Эхо-камера ҳақида гапириб берди.

«Бу дунёдаги энг яхши лабораториялардан бири. МДҲда бундай йирик синов лабораториялари йўқ», - деди вазир.

Йиғилишда Б.Султанов тадбиркорларни, айниқса, сертификатлаштириш, лаборатория субъектларини ҳамкорликка сармоя киритиш, лаборатория базасини модернизация қилишга чақирди.

«Бозор шуни тушуниши керакки, рақобатбардош база уларнинг хизматларига талабни кенгайтиради» – деди Б.Султанов.

Бугунги кунда Қозоғистонда 882 та аккредитациядан ўтган синов лабораториялари мавжуд.


Сўнгги хабарлар