Яқин 2 йилда Астанада 40 та мактаб қурилади

None
ASTANA. Kazinform – Яқин 2 йилда Қозоғистон пойтахтида 40 та мактаб қурилади. Бу ҳақда Астана ҳокими Женис Қасимбек мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Пойтахт аҳолисининг ўртача ёши 30 ёшни ташкил этади. Ҳар йили шаҳарда 30 мингдан ортиқ бола туғилади. Икки йил ичида хусусий сармоя ҳисобидан давлат-хусусий шериклик тамойили бўйича 30 та болалар боғчаси қурилади. Икки йил ичида 40 мактаб, жумладан, маҳаллий бюджет ҳисобидан 11 мактаб, хусусий сармоя ҳисобидан 4 мактаб қуришни режалаштирганмиз. Шунингдек, жорий йилда «Қулай мактаб» лойиҳаси бўйича 24 та мактаб қурилишини бошлаймиз. Бу эса пойтахтда ўқувчилар ўрни етишмаслиги муаммосини тўлиқ ҳал қилиш имконини беради»,а – деди шаҳар раҳбари.

У Астанада тиббиёт кластерини шакллантиришга эътибор қаратди.

«Сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда 12 та лойиҳа амалга оширилмоқда: 2 та перинатал марказ ва 8 та амбулатория мажмуаси, резидентлар фойдаланиши мумкин бўлган тиббий-реабилитация марказлари. Бу чора-тадбирларнинг барчаси Астана шаҳрининг янгиланган бош режаси ва бошқа стратегик ҳужжатларда кўзда тутилган», – деди Женис Қасимбек.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар