Яқин 10 йилда МО мамлакатларига 170 миллиард доллар инвестиция киритилади – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин 10 йилда Марказий Осиё мамлакатларига умумий 170 миллиард доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Бугунги кунда минтақанинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш кўп ҳолларда инвестицияларни жалб этиш бўйича самарали чора-тадбирларга боғлиқ. Халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, яқин 10 йил ичида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича умумий салоҳиятимиз 170 миллиард долларгача етади, шундан 70 миллиард доллари нохомашё секторига йўналтирилади»

, — деди Қозоғистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари IV маслаҳат йиғилишида.

Шу муносабат билан Давлат раҳбари «Астана» халқаро молия маркази минтақавий лойиҳаларга тўғридан-тўғри ва портфел инвестицияларини рағбатлантириш учун самарали платформа бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

«АХММ жаҳон молия институтларининг илғор тажрибалари ва янги воситаларини ўз ичига олади. Айни пайтда марказда дунёнинг 64 давлатидан 1400 дан ортиқ компания рўйхатдан ўтган. Ҳудуднинг сармоявий жозибадорлигини ошириш мақсадида «AIFC Multipass» янги ечими ишлаб чиқилди. Бу визанинг махсус тоифаси ҳисобланади, у АХММ ҳамкорларининг иш сафари билан қатнашувчи мамлакатлар ҳудудига тўсиқсиз киришини таъминлайди. Биз АХММ соҳасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳар қандай формати учун очиқмиз»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар