Ядро қуроли тўхтатувчи восита эмас, балки ҳақиқий ёвузлик - Қозоғистон ва Япония вакиллари

None
None
NEW YORK. Kazinform - Ядро урушининг олдини олиш учун қандай шошилинч чоралар кўриш мумкин? Ушбу мавзу Қозоғистоннин БМТдаги миссияси ва Ернинг ядросиз келажагини фаол қўллаб-қувватловчи Япониянинг йирик нодавлат ташкилоти «Сока Гаккая» томонидан Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги Шартнома (ЯҚТТШ) иштирокчиларининг 10-кўриб чиқиш конференциясида муҳокама қилинди. Бу ҳақда Kazinform БМТ янгиликлар марказига асосланиб хабар беради.

«ЯҚТТШ бўйича 10-кўриб чиқиш конференцияси пандемия сабабли доимий равишда қолдирилган жуда муҳим воқеадир. Бу анжуманнинг аввалгиларидан фарқи шундаки, у Украинадаги мавжуд вазият фонида ўтмоқда. Биз ядро қуролидан фойдаланиш имконияти ҳақида гапираяпмиз. Шундай қилиб, айрим давлатлар ва сиёсатчилар учун ортда қолиб кетган ядровий қуролсизланиш масалалари энди долзарб бўлиб қолди», — деди Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Мағжан Илясов БМТ ахборот хизматига берган интервьюсида.

Анжуман доирасида ўтказилган тадбирда экспертлар, дипломатлар, фуқаролик жамияти вакиллари, шунингдек, «хибакуся» вакиллари иштирок этди. Япониядаги Хиросима ва Нагасаки портлашларидан омон қолганлар «хибакуся» деб аталади.

Бу йил БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Хиросимадаги атом портлаши қурбонларини хотирлаш маросимида иштирок этади. Тадбир 6 август куни Япониянинг мазкур шаҳрида бўлиб ўтади.

БМТ матбуот хизмати хабарига кўра, Бош котиб дунё етакчиларини кечиктирмасдан ядровий қурол захираларини йўқ қилишга чақиради. Шунингдек, у «хибакуся» билан учрашиб, фаол ёшлар билан мулоқотга киришади.

Хироцугу Терасакининг сўзларига кўра, «Сока Гаккая» ташкилоти ядро қуролини «мутлақ ёвузлик» деб билади ва унга қарши курашиш учун улар хибакуся овозини бутун дунё бўйлаб энг кенг аудиторияга етказишга ёрдам бермоқда. Атом бомбаси синовдан ўтказилган Қозоғистон ядро қуролисиз дунё учун ҳаракатнинг фаол иштирокчиси.

Фото: ОДВЗЯИ

Сўнгги хабарлар