Йўл ҳаракати хавфсизлиги учун маъсулиятни кучайтириш керак – Президент

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ички ишлар вазири Марат Ахметжановни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Президентга мамлакатдаги криминоген вазият ҳақида маълумот берилди. Унга кўра, жиноят ишлари сони 7,6 фоизга камайган. Хусусан, баданга оғир шикаст етказиш, талончилик, ўғирлик, қорамол ўғирлик, безорилик, фирибгарлик, зўрлаш каби жиноятлар сезиларли даражада камайди.

Вазир январ воқеалари давомида содир этилган жиноятларни тергов қилиш, айбдорларни аниқлаш ва жавобгарликка тортиш, ўғирланган қурол-яроғларни олиб қўйиш юзасидан ҳисобот берди.

Бундан ташқари, Президент хавфсизлик масалаларини жамоатчилик билан ҳамкорликда ҳал этишга асосланган полиция хизмати моделининг жорий этилиши билан танишди.

Марат Ахметжанов Президентга бюрократияга барҳам бериш, Ички ишлар вазирлиги иш жараёнини рақамлаштириш ва автоматлаштириш, ички тартиб-қоидаларни оптималлаштириш юзасидан ҳисобот берди.

Бундан ташқари, у жараёнларни оператив бошқариш учун Big Data таҳлил воситаларидан фойдаланган ҳолда криминоген вазиятни мониторинг қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг Вазиятни таҳлил қилиш марказини ташкил этиш тўғрисида ма’лумот берди.

Қасим-Жомарт Тоқаев йўл ҳаракати қоидаларини қасддан бузиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган «Қорғау» («Ҳимоя») деб номланган янги дастур билан таништирилди. Вазир Президентга дастурдан фойдаланган ҳолда Нур-Султан, Алмати ва Чимкент шаҳарларида амалга оширилган ишлар натижалари ҳақида маълумот берди.

Президентга шунингдек, фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда хавфсизликни таъминлаш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш якунлари бўйича Президент мамлакатимизда милиция хизмати моделини янада жорий этиш, фуқаролар хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида маъсулиятни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар