XIX Осиё ўйинларини ўтказиш муддати кейинга қолдирилди

None
None
PEKIN. Kazinform – XIX Осиё ўйинлари Хитой шарқидаги Чжецзян провинцияси Ханчжоу шаҳрида 2022 йил сентябрида ўтказилиши режалаштирилган эди, бироқ энди унинг муддати кейинга қолдирилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Хитой давлат матбуотига кўра, дастлаб 2022 йилнинг 10-25 сентябр кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган XIX Осиё ўйинлари кейинга қолдирилди. Ўйиннинг янги санаси тез орада эълон қилинади.

Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, Ханчжоудаги XIX Осиё ўйинларида 40 спорт турининг 61 йўналиши бўйича баҳслар олиб борилади.

Гонконгнинг South China Morning Post газетаси пайшанба куни Хитойнинг Чэнду шаҳрида 26 июн – 7 июл кунлари ўтказилиши режалаштирилган Бутунжаҳон ёзги Универсиадаси иккинчи марта кейинга қолдирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Универсиада 2021 йил август ойида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли 2022 йилга кўчирилган.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Сўнгги хабарлар