«Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси Қозоғистонга янги рейсларни йўлга қўяди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - 17 декабр куни «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпаниясининг Алмати — Aбу Даби янги халқаро рейсининг ишга туширилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб хабар беради.

Парвозлар A-320NЕО самолётида ҳафтасига 2 мартадан сешанба ва жума кунлари, санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳамда авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

«Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпаниясининг Aбу-Даби – Нур-Султон йўналиши бўйича парвози 2022 йилнинг январига мўлжалланган.

Янги ҳаво йўналишининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги алоқани яхшилаш, савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш ва БAAга сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, янги ҳаво йўналишининг ишга туширилиши Қозоғистон аҳолиси ва меҳмонларига «Wizz Air Abu Dhabi» тақдим этаётган барча имтиёз ва хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Тадбирда Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев, Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Aраб Aмирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мадияр Менилбеков, Алмати шаҳри маъмурияти раҳбарияти, «Wizz Air Abu Dhabi» авиакомпанияси ва Алмати аэропорти раҳбарияти иштирок этиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар