Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Wildberries Қозоғистонда йирик логистика марказларини қуради

20 Август 18:29

NUR-SULTAN. Kazinform – Wildberries халқаро компанияси Қозоғистонда йирик логистика марказларини қуради. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг айтишича, Қозоғистоннинг 43 компанияси Alibabaнинг олтин аккаунтида савдо қилади, яна 3 компания витриналарни тайёрламоқда. Қозоғистоннинг 21 компанияси Wildberriesда савдо қилади.

Савдо ва интеграция вазирлиги Қозоғистонда электрон тижоратни ривожлантириш доирасида Alibaba, Ebay, Amazon ва Wildberries платформаларга Қозоғистонлик компанияларини киришга рухсат бериш учун музокаралар олиб бормоқда.

Б. Султановнинг сўзларига кўра, 2022 йил охирига қадар Wildberries Қозоғистонда инвестиция лойиҳасини амалга оширади. Шу билан бирга, Нур-Султан ва Алматида 100 минг квадрат метр майдонга логистика марказлари қурилади ва 5 мингга яқин иш ўринлари яратилади.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар