We Are One - Димаш Қудайберген коронавирусга қарши кураш ҳақида янги қўшиқ чиқарди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таниқли ҳонанда Димаш Қудайберген клип олинган янги қўшиғини коронавирус пандемиясига қарши курашга бағишлади, дея хабар беради Kazinform.

Димашнинг янги «We Are One» (Биз биргамиз) номли янги қўшиғининг клипи ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги «Синхуа янгиликлари| Xinhua News» саҳифасига жойлаштирилган.

«Бутун дунё коронавирусга қарши курашмоқда. Биз касалликка қарши курашиб, бир-биримизга ёрдам берсаккина, COVID-19ни мағлуб эта оламиз. Ушбу қўшиқ олдинги сафдаги шифокорларга ва изоляцияда қолганларга бағишланган», - дейилади клип тавсифномасида.



«We Are One» қўшиғининг сўзини Gao Shang/Shang Yang ёзган, унга Dong Nan/Tang Yi куй басталаган.
Сўнгги хабарлар