Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

WBO экс-чемпиони Альварес Головкинни мағлуб этишини башорат қилди

5 Июль 09:17

NUR-SULTAN. Kazinform – WBO International версияси бўйича суперўрта вазн тоифасида экс-чемпиони Магомед Қурбанов (22-0, 13 КО) қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин (42-1-1, 37 КО) ва мексикалик Сауль «Канело» Альварес (57-2-2, 39 КО) учинчи жангини башорат қилди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

«Ўйлашимча, «Канело» ғалаба қозонади. Лекин унинг бу жанга қандай тайёргарлик билан келишини кузатиш керак. Агар Сауль Дмитрий Бивол билан жангидан сўнг бир хулоса чиқармаса ва худди шу формада майдонга тушса, чарчаб қолса, у ҳолда Головкин бошқарувни қўлга киритиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрида Головкин ва «Канело» ўртасидаги жанг дуранг билан якунланганди.

Орадан бир йил ўтиб, яъни 2018 йилнинг сентябрида С.Альварес қозоғистонлик спортчини ҳакамлар қарори билан мағлуб этганди.

Головкин ҳам, Альварес ҳам учинчи жанг ҳақида расмий баёнот берди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар