WBC Олимпиадага борган боксчиларни қаттиқ жазолайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ва Жаҳон бокс ташкилоти (WBO) профессионал боксчиларнинг 2020 йилги Токио Олимпиадасида иштирок этиш истагини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, деб хабар беради BoxingScene.com.

Аммо Жаҳон бокс кенгаши (WBC) ушбу ташаббусга кескин қаршилик билдирди. Ташкилотнинг маълум қилишича, Токио Олимпиадасида иштирок этишга йўллан берувчи исталган турнирда ёки олимпиада саралаш турнирида иштирок этадиган боксчилар икки йил муддатга дисквалификация қилиниб, барча рейтинглардан чиқариб юборилади.

Айтиш жоизки, бундан аввал бирқанча мексикалик боксчилар Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш истагини билдирганди.

Сўнгги хабарлар