ВВC телекомпанияси Жетисув табиати ҳақида видеоролик яратди

None
None
TALDYQORǴAN. Kazinform - Дунёга машҳур Би-би-си телекомпанияси Жетисувнинг гўзал табиати ҳақида видеоролик тайёрлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Махсус роликда Жетисувдаги Кўлсай кўллари, Бурқанбулақ шаршараси, Алтин Емел миллий боғидаги Бесшатир қўрғонлари, Айғайқум каби машҳур жойларни кўриш мумкин.

«Бу мусаффо осмон билан туташиб ётган бепоён Қозоқ даласи. Қандай ажойиб! Тоғлардаги майин шаршаралар, қуёш нуридан баҳра олган улкан дашт, тарихнинг минг сир-синоатини яшириб ётган қумли адирлар, чексиз садоқат кўзгусидек шаффоф дарёлар ва кўллар. Бундай гўзалликни бошқа ҳеч қаердан топа олмайсиз. Қозоғистон - бу ноёб ифори», - дейилади видеода.



Видео қозоқ, рус ва инглиз тилларида яратилган. Давомийлиги 30 сония.

Таъкидлаш жоизки, видео ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлигининг буюртмасига биноан Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш учун суратга олинган.

Муаллиф: Самал Қабишева
Сўнгги хабарлар