Волгадан Қораўзен ва Сариўзенга оқиб келадиган сув ҳажми ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жайиқ дарёсига сув юкламасини камайтириш учун Россиядан Волга дарёси орқали ўтадиган сув ҳажми оширилди. Бу ҳақда Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Серикқали Брекешев Мажилисдаги парламент эшитувида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Россия Федерацияси ва Қозоғистондаги гидротехник иншоотларнинг иши Жайиқ-Каспий ҳавзасини, айниқса, сув кам бўлган йилларда зарур сув билан таъминлаш учун синхронлаштирилади. Биз Қозоғистон-Россия дастури Жайиқ ҳавзасидаги атроф-муҳит ва сув сифатини яхшилашини кутамиз», — деди Сериккали Брекешев.

Шунингдек, у Қораўзен ва Сариўзен бўйлаб сув омборлари қурилиши бошланганини айтди.

«Сув камроқ йилларда Волгадан Сариўзен ва Қораўзенга оқиб келадиган сув ҳажми ошди. Бу дарёларда сув омборлари қурилиши режалаштирилган», — деди вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар