Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

None
ASTANA. Кazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев номига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиндан Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик телеграммаси келди.

Бу ҳақда Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб хабар беради.

«Ватандошларингиз ишончини оқладингиз. Ушбу ишонч ваколати давлатни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларингизни амалга ошириш учун янги имкониятлар яратади. Мамлакатларимиз ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурматга асосланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари муваффақиятли ривожланмоқда. Ҳамкорлигимизни янада ривожлантирамиз», — дейилади телеграммада.

Фото: аkorda.kz

Сўнгги хабарлар