Валюталар курси:
    usd/kzt 434.84 eur/kzt 498.2

    rub/kzt 5.72 cny/kzt 68.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -8 °С
Алматы: 4 °С

Владимир Путин Елбасы Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади

2 Декабрь 08:02

NUR-SULTAN. Kazinform - Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг биринчи умумхалқ сайловидаги ғалабасининг 30 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Телеграмма матни Кремль сайтида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳурматли Нурсултон Назарбоев! Қозоғистон Республикаси Президентининг биринчи умумий сайловидаги ғалабангизнинг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз. Сизнинг давлат раҳбари сифатида фаолият юритган йилларингиз замонавий Қозоғистон давлатининг шаклланиш даври бўлди. Сизнинг раҳбарлигингизда республика иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди. Унинг жаҳон миқёсида обрўси баланд. Сизнинг Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, постсовет ҳудудида ўзаро манфаатли интеграция жараёнлари, ЕОИИ, КХШТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги конструктив ҳамкорликка қўшган шахсий ҳиссангизни баҳолаш қийин. Сизнинг катта тажрибангиз, ҳар томонлама билимингиз, сиёсий донолигингиз ва узоқни кўра билишингиз Қозоғистон ва халқаро муносабатларда бундан кейин ҳам зарур бўлиб қолишига шубҳам йўқ. Мен самимий муносабатларимизни чин дилдан қадрлайман ва дўстона муносабатларимиз давом этишига умид қиламан. Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт, янгилик ва муваффақиятлар тилайман! Ҳурмат билан, Владимир Путин», - дейилади телеграммада.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар