USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Владимир Путин Елбасы Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади

2 Декабрь 08:02
Баҳам кўринг:
Владимир Путин Елбасы Нурсултон Назарбоевга табрик йўллади

NUR-SULTAN. Kazinform - Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг биринчи умумхалқ сайловидаги ғалабасининг 30 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Телеграмма матни Кремль сайтида эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Қозоғистонда бугундан бошлаб қўшимча карантин чоралари жорий этилади Қувайт Қозоғистон ҳукумати томонидан кўрилаётган чораларни қўллаб-қувватлади Қозоғистон  юк ташувчилари бир қатор тўловлар ва жарималардан озод қилинди

«Ҳурматли Нурсултон Назарбоев! Қозоғистон Республикаси Президентининг биринчи умумий сайловидаги ғалабангизнинг 30 йиллиги муносабати билан самимий табрикларимни қабул қилгайсиз. Сизнинг давлат раҳбари сифатида фаолият юритган йилларингиз замонавий Қозоғистон давлатининг шаклланиш даври бўлди. Сизнинг раҳбарлигингизда республика иқтисодий, ижтимоий, илмий-техникавий ва бошқа соҳаларда улкан муваффақиятларга эришди. Унинг жаҳон миқёсида обрўси баланд. Сизнинг Россия-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини шакллантириш ва ривожлантириш, шунингдек, постсовет ҳудудида ўзаро манфаатли интеграция жараёнлари, ЕОИИ, КХШТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги конструктив ҳамкорликка қўшган шахсий ҳиссангизни баҳолаш қийин. Сизнинг катта тажрибангиз, ҳар томонлама билимингиз, сиёсий донолигингиз ва узоқни кўра билишингиз Қозоғистон ва халқаро муносабатларда бундан кейин ҳам зарур бўлиб қолишига шубҳам йўқ. Мен самимий муносабатларимизни чин дилдан қадрлайман ва дўстона муносабатларимиз давом этишига умид қиламан. Сизга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, бахт, янгилик ва муваффақиятлар тилайман! Ҳурмат билан, Владимир Путин», - дейилади телеграммада.

Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив