VIII чақириқ Мажилис депутатлари қасамёд қилди

None
ASTANА. Кazinform – VIII чақириқ Мажилис депутатлари қасамёд қилмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, Қозоғистон Республикасининг яхлитлиги ва мустақиллигини мустаҳкамлашга, унинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя қилишга, депутат сифатида менга юклатилган шарафли вазифаларни садоқат билан бажаришга қасамёд қиламан», — дейилади қасамёд матнида.

19 март куни бўлиб ўтган Мажилис депутатлари сайловида мамлакатда расман рўйхатдан ўтган 7 партиянинг барчаси иштирок этди. Улар орасида фақат «Байтақ» партияси 5 фоизлик чегарадан ўта олмади. «Аmanat» партияси – 53,90, «Ауыл» халқ демократик партияси – 10,90, «Respublicа» партияси – 8,59, Қозоғистоннинг «Ақ жол» демократик партияси – 8,41, «Қозоғистон халқ партияси» – 6,8, «Умуммиллий социал-демократик партияси – 5,20 фоиз овозни қўлга киритди. Шундай қилиб, 5 ва ундан ортиқ фоиз овоз тўплаган сиёсий партиялар орасида «Аmanat» партияси – 40 мандат, «Ауыл» халқ демократик партияси – 8 мандат, «Respublicа» партияси – 6 мандат, Қозоғистоннинг «Ақ Жол» демократик партияси – 6 мандат, «Қозоғистон халқ партияси» - 5 мандат, «Умуммиллий социал-демократик партия»си - 4 мандатга эга бўлди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар