Венгрияда Қозоғистондан қанча талаба таҳсил олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Венгрияда қанча қозоғистонлик талаба таҳсил олмоқда, дея маълум қилди Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Венгрия Молия вазири билан учрашув якунида, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Бугунги кунда Венгриянинг етакчи олий ўқув масканларида мамлакатимизнинг 800 дан ортиқ фуқароси таҳсил олмоқда. Таъкидлаш жоизки, венгер тилида ўқишга қизиқувчилар сони ортиб бормоқда, жумладан, «Stipendium Hungariсum» Венгрия таълим дастури бўйича, – деди Мухтар Тлеуберди.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазириининг қўшимча қилишича, музокаралар якунлари бўйича икки давлат Стратегик кенгашининг бешинчи мажлиси баённомаси қабул қилинган.

«Жаноб Михай Варганинг ташрифи ва музокараларимиз натижалари мамлакатларимиз ўртасидаги ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклдаги шериклик муносабатларини чуқурлаштиришга қўшимча суръат бағишлайди, деб умид қиламан», — деди Мухтар Тлеуберди.


«Кеча ва бугун Венгрия Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Михай Варганинг Қозоғистонга ташрифи бўлиб ўтмоқда. Венгрия бизнинг ишончли ва Марказий ва Шарқий Европа минтақасида асосий стратегик шерик, дўстона давлат сифатида халқи билан тарихий ва маънавий алоқани ҳис қиламиз», деди Мухтар Тлеуберди.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар