Венгрия университетлари қозоғистонлик талабалар учун рақобатлашмоқда - Элчи

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Венгрия университетлари қозоғистонлик талабалар учун рақобатлашмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Бу ҳақда Венгриянинг Қозоғистондаги Элчиси Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов билан учрашувда маълум қилди .

Отто Иван Рона қозоғистонлик талабалар тартиб-интизом, инглиз тилини юқори даражада билиши ва билимдонлиги билан ажралиб туришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги ва Венгрия Инсон ресурслари вазирлиги ўртасида келишув мавжуд.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Венгрия томони ҳар йили қозоғистонликларга Стипендиум «Stipendium Hungaricum» дастури бўйича 250 та таълим гранти ажратади.

«Венгрия университетлари ҳатто қозоғистонлик талабалар учун курашмоқда. Масалан, куни кеча Қишлоқ хўжалиги фанлари университети ректоридан хат олдим. У ўз университетида стипендия бўйича талабалар сонини 30 нафарга етказмоқчи. Университетларимиз ўртасида қозоғистонлик талабалар учун шундай танлов мавжуд. Қувонарлиси, чунки бу факультет профессор-ўқитувчилари ва ректорларнинг талабалардан кўнгли тўқлигини кўрсатади. Албатта, биз ушбу дастурни янада ривожлантиришга ҳаракат қиламиз», - деди Венгриянинг Қозоғистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Отто Иван Рона.

Дипломатнинг айтишича, ҳамкорликдан илмий жамоатчилик ҳам манфаатдор.

Ўз навбатида, Асхат Аймағамбетов археология, тарих ва ядро физикаси йўналишларида ҳамкорликда тадқиқотлар олиб бориш имкониятларини қайд этди.

Сўнгги хабарлар