Венгрия чегарасида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- Венгрия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган ноқонуний мигрантлар сони сўнгги пайтларда кескин ошди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, полиция ва ҳарбийлар ҳафта охирида 860 га яқин қоидабузарларни қўлга олишган.

Полиция Венгрия-Сербия чегарасида чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган 20 мигрантни ҳибсга олди. Улардан бири кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Ўшанда Тиса дарёси яқинидаги патрул хизмати Гара қишлоғи яқинида ҳужжатсиз 65 суриялик ва 14 афғонистонликни аниқлаган.

Ўтган ҳафта чегарачилар 2 мингдан зиёд ноқонуний мигрантни қўлга олишди. Бу ёздаги рекорд натижа бўлди.

Руминия, Хорватия ва Украина билан чегарада ҳамда мамлакат ичида ҳам одам савдосида гумон қилинган ўнлаб одамлар ҳибсга олинган. Кузатувчилар қочқинлар сонининг кўпайишини Aфғонистондаги оғир вазият билан боғлашмоқда.


Сўнгги хабарлар