Венесуэлада самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
23 Июнь 10:03

Венесуэлада самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

KARAKAS. TASS- Kazinform – Чоршанба куни Венесуэланинг Миранда штатида кичик Learjet самолётининг қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Diario 2001 газетасининг ёзишича, маҳаллий вақт билан 15:37 (Нур-Султан вақти билан 01:37) атрофида самолёт ўрмонли ҳудудга қулаган. Қидирув-қутқарув хизмати барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Қурбонлар орасида «Эстудиантес де Мерид» футбол клуби президенти Кристиан Тони ҳам бор. Венесуэла футбол федерацияси фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ҳалокат сабаблари аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив