Венада Семей полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланган кўргазма очилди

Фото: None
VENA. Kazinform - Семей ядро полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида, Вена шаҳридаги БМТ биносининг марказий залида тематик кўргазма очилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига асосланиб хабар беради.


Унда ноёб фотосуратлар, тарихий ҳужжатларнинг нусхалари, жумладан, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг полигонни ёпиш тўғрисидаги фармони, шунингдек, болаларнинг шу мавзуга оид расмлари жойлаштирилган.

Кўргазмада полигоннинг иши ва ёпилиши ҳақидаги видеолавҳалар ва нодир фотосуратлар, шунингдек, британиялик режиссёр Aндре Сингернинг полигон тарихини батафсил баён қилган «Шамол қаёқдан эсаётган эди?» ҳужжатли филми намойиш этилди.






Сўнгги хабарлар