Вена шаҳрида МАГАТЭ Бош конференциясининг 65-йиллик сессияси бўлиб ўтмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) Бош конференциясининг 65-йиллик сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

МАГАТЭ Бош конференциясида ҳар йили 135 дан ортиқ аъзо давлатлар, халқаро ва нодавлат ташкилотларининг 2000 дан ортиқ вакиллари қатнашади.

Сессия давомида делегатлар ядро соҳасидаги стратегик масалаларни муҳокама қилишади. Масалан, МАГАТЭ Бош конференциясининг 65-сессияси ялпи мажлиси давомида иштирокчилар ядровий ва радиацион хавфсизлик, техник ҳамкорлик, шунингдек, COVID-19 га қарши кураш чоралари ва бошқаларни кўриб чиқадилар.

Анжуманда ҚР Энергетика вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази, «Қазатомпром» АЖ ва бошқа вакиллар иштирок этишди.

Қозоғистон делегацияси аъзолари АҚШ ва Жанубий Кореядаги ҳамкасблари, шунингдек, МАГАТЭ Бош директори Рафаэл Мариано Гросси ва МАГАТЭ бўлимлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.

Сессия давомида Қозоғистон Республикаси Миллий ядро маркази ва Ҳиндистон Республикаси Атом энергияси бўйича глобал ҳамкорлик маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида илмий-техникавий ҳамкорликни назарда тутади», - дейилади ҚР Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


Сўнгги хабарлар