Велосипедда ҳажга кетаётган ўзбекистонлик Қозоғистон полиция ходимларига миннатдорчилик билдирди
20 Май 23:44

Велосипедда ҳажга кетаётган ўзбекистонлик Қозоғистон полиция ходимларига миннатдорчилик билдирди

ATYRAU. Кazinform - Велосипедда ҳаж зиёратига кетаётган Ўзбекистон фуқароси Қозоғистон полициясига миннатдорчилик билдирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 56 ёшли Бозорбай Сотволдиев Маккага велосипедда ҳаж сафарига йўл олди.

Туркистон вилоятидаги чегара пости орқали Қозоғистон Республикаси ҳудудига кириб келган.

Бугун, 20 май куни у Атирау вилоятидан Манғистау вилоятига жўнаб кетди.

Йўлда велосипед ҳайдаб кетаётган уни соат 14:30 ларда Жилиой тумани ИИБ ходимлари учратишган.

«Йўл-йўлакай велосипедида Ўзбекистон Республикасининг байроғи бўлган кекса бир кишига кўзимиз тушди. Биз ундан сўрадик ва у Ўзбекистон Республикаси фуқароси Бозорбой Сотволдиев эканлигини аниқладик. Манғистау вилоятига боради. Мақсад – Саудия Арабистонининг Макка шаҳрига етиб бориш ва ҳаж зиёратини адо этиш», - деди туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи ўринбосари Нурлан Жангелов.

Полиция капитани олис сафарга велосипедда йўл олган ўзбекистонлик фуқаросига йўл кўрсатиб, озиқ-овқат ва пул билан таъминлади.

«Мен Ўзбекистон Республикаси фуқаросиман. Ҳаж зиёратимни адо этиш учун Ўзбекистон Республикасидан Маккага велосипедда кетяпман. Менга йўл кўрсатиб, ёрдам бергани учун Қозоғистон полициясига миннатдорчилик билдираман. Ишларингизга муваффақиятлар тилайман, Қозоғистон полицияси яшасин!», - деди Бозорбой Сотволдиев.

Муаллиф: Бек Мустафа

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив