Вазирлик Бутунжаҳон тозалик кунида иштирок этишга чақирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги 17 сентябр куни бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон тозалик кунида иштирок этишга таклиф қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Акциянинг мақсади Қозоғистон халқини ҳудудни тозалаш бўйича қатор тадбирларни ташкил этиш учун бирлаштиришдан иборат.

«Қозоғистоннинг «World Cleanup day 2022» кампаниясида иштирок этиши бизга мамлакатимизни «Яшил» иқтисодиёт тамойилини қўллаб-қувватловчи ва 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни амалга оширувчи давлат сифатида тарғиб қилиш имконини беради», — дейилади баёнотда.

Шу муносабат билан вазирлик аҳолидан ташаббусни қўллаб-қувватлаш ва ушбу акцияда иштирок этишни сўрайди.

Сўнгги хабарлар