Вазир: Саксовул – бизнинг миллий брендимиз

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – Саксовул – бизнинг миллий характеримизни ифодаловчи дарахт. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев айтиб берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ахборот манбаларидан саксовулни ҳимоя қилиш ҳақида қизиқарли материални ўқиб қолдим. Минг афсуски, браконьерлар ҳар йили 700 млн долларлик зарар келтирмоқда. Шунинг натижасида кўплаб овуллар чўл-биёбонга айланмоқда. Бу қишлоқ хўжалигига, экологияга, ҳатто одамлар саломатлигига жуда катта салбий таъсир кўрсатади. Давлат саксовулни чопишни тақиқлайди, қонунбузарларга жарима солинади. Аммо тажрибада бу тақиқларнинг натижа бермаётгани гувоҳи бўлмоқдамиз», - деди Д.Абаев «Ашық диалог» кўрсатувида.

ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири давлатимиз БМТ ёрдами билан саксовулни сақлаб қолиш мақсадида қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

«Орол денгизининг тубига саксовул экилмоқда. Кўчат боғлари ташкил қилинган. Агар адашмасам, 2019 йилда 10 минг гектарга саксовул экилди. 2020 йилда шу ишлар давом эттирилади. Бу миллий бойлигимизни сақлаб қолиш учун муҳимдир. Саксовулни бизнинг миллий брендимиз дейиш мумкин. Биринчидан, саксовулнинг ўсиш ҳажми бўйича Қозоғистон жаҳонда биринчи ўринда. Иккинчидан, саксовул бизнинг миллий характеримизни кўрсатадиган дарахт. У чўлларни ўзгартиради. Болта билан чопиш жуда қийин. Шунинг учун қозоқ халқи саксовулга азалдан катта эътибор бериб келган», - деди вазир.

Муаллиф: Аян Ўрибаев

Сўнгги хабарлар