USD 434.84 EUR 498.2
RUB 5.72 CNY 68.47
Янгиликлар

Вазир Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш муддатини маълум қилди

16 Октябрь 09:24
Баҳам кўринг:
Вазир Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш муддатини маълум қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Pfizer вакцинаси бир ой ичида етказилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
«СҚ-Фармация» омборларига «Спутник Лайт» вакцинасининг 150 минг дозаси юборилди Алматида 88 мингдан ортиқ одам ревакцинациядан ўтди Қозоғистонда 8 630 788 киши COVID-19 га қарши тўлиқ эмланди

Марказий коммуникациялар хизматида Pfizer вакцинасини Қозоғистонга етказиш ҳақида сўрашди.

«Pfizer вакцинасининг мураккаб логистикаси туфайли шаҳарларда бир қанча нуқталар тайёрланади. Кейинроқ, аниқ манзиллар ва алоқа рақамлари ҳақида хабар берамиз. Аниқ эмлаш пунктларини эълон қиламиз», - деди А. Цой.

Шунингдек, у вакцинанинг етказилиш муддатини ҳам айтиб ўтди.

«У бир ойда, яъни тўртинчи чоракда етказилади. Тез орада музлатгичлар тайёр бўлади. Ўйлайманки, октябр-ноябр ойларида етказилади», -деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer билан Қозоғистонга 2021 йил охиригача 4 миллион доза вакцина етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган эди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив