Вазир: Қозоғистонда бир таълим муассасасига бир одам 7 йилдан ортиқ раҳбарлик қилмайди
23 Ноябрь 09:37

Вазир: Қозоғистонда бир таълим муассасасига бир одам 7 йилдан ортиқ раҳбарлик қилмайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон фан ва таълим вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebook саҳифасида таълим муассасалари раҳбарлари ротацияси ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Вазир Адлия вазирлиги давлат таълим ташкилотларининг биринчи раҳбарларини ротация қилиш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қадам таълим муассасасида бир кишининг 10-15 йил яккаҳокимлик қилишининг олдини олиши керак.

«Шу тариқа, таълим тизимида мактаб, коллеж ва боғча раҳбарларини ротация қилиш институти пайдо бўлди. Таълим соҳасида ўн мингдан ортиқ давлат ташкилотлари мавжуд. Кўпгина раҳбарлар муддатсиз меҳнат шартномаларини тузган. Шунга кўра уларнинг кўпчилиги бир муассасада 10-15 йил ва ундан да кўпроқ вақт раҳбарлик қилади. Албатта, улар орасида ўз ишини яхши биладиган, мактаб, коллеж, мактабгача таълим ёки қўшимча таълим ташкилотлари ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган етакчилар бор. Аммо 10-15 йил давомида бир жойда ўтириб, ташаббускорлигини ва ривожланишга бўлган иштиёқини йўқотган мактаб директорлари ҳам бор», - деб ёзади вазир.

Асхат Аймағамбетов Таълим ташкилотлари раҳбарларининг ротацияси муассаса ҳаётига ўзгаришлар киритиш ва раҳбар фаолияти самарадорлигини ошириш имконини беради.

Ушбу тамойил бўйича ротация учун қуйидаги асосий устуворликлар мавжуд:

Энг аввало, битта таълим муассасасида 4 ёки 7 йилдан ортиқ ишлаган раҳбарлар ротация қилинади.

«Бунда мазкур таълим муассасасида лавозимга тайинланган кундан бошлаб 4 (тўрт) йил ишлаган биринчи раҳбар ўз аризасига кўра ротациядан озод этилиши ва амалдаги меҳнат шартномаси бўйича фаолиятини давом эттириши мумкин.

Бироқ, агар раҳбар ушбу ташкилотда 7 йилдан ортиқ ишлаган бўлса, у ротация қилиниши керак. Шундай қилиб, битта таълим ташкилотининг раҳбарлик муддати 7 йилдан ошмаслиги керак», - деди Асхат Аймағамбетов.


Янгиликлар

Архив