Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Вазир Қозоғистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини маълум қилди

1 Июль 20:46

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қозоғистон Республикаси замонавий халқаро муносабатлар тизимида» конференциясида ҚР Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди Қозоғистон ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Охирги йилларда туркий давлатларнинг ҳамкорлик жараёни сезиларли даражада ривожланмоқда. Туркий кенгаш туркий давлатларнинг тўлақонли ташкилотига айлантирилди ва «Туркийлар дунёқараши-2040» дастури қабул қилинди. Туркистоннинг 2021 йилда Турк дунёсининг маънавий пойтахти деб эълон қилиниши Қозоғистоннинг туркий дунёда тутган ўрни эътирофи сифатида баҳоланиши мумкин. Бугун Қозоғистон Америка Қўшма Штатлари билан муносабатларнинг янги босқичини шакллантирмоқда. Кенгайтирилган стратегик шериклик бўйича комиссия доирасидаги олий даражадаги мунтазам учрашувлар сиёсат ва хавфсизлик, савдо ва сармоявий масалалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асоси сифатида қаралмоқда. Европа йўналишида ташқи фаолият Қозоғистон ва ЕИ ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик амалдаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимда яратилган афзалликлардан максимал даражада фойдаланиш, савдо ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашга асосланади», — деди вазир.

Қозоғистон бош дипломатининг сўзларига кўра, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши муносабати билан вазирлик олдида Қозоғистон-Британия муносабатларини ислоҳ қилиш вазифаси турибди.

«Қозоғистон ва Буюк Британия ўртасида янги Стратегик шериклик шартномаси бўйича иш муваффақиятли якунланди. Бугун Шарқий Осиё давлатлари билан алоқаларимиз тизимли ривожланиб бормоқда. Япония билан сиёсий мулоқот кенгайтирилган стратегик шериклик руҳида давом этади. Жанубий Корея билан ҳамкорлик Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг ўтган йилнинг август ойида Сеулга ташрифидан сўнг янги суръатга эга бўлди. Биз Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан ўсиб бораётган ҳамкорлик салоҳиятидан фойдаланишдан манфаатдормиз», — деди Мухтар Тлеуберди.

Вазирнинг сўзларига кўра, Афғонистондаги воқеалар Жанубий Осиёнинг геосиёсий аҳамиятига янгича ёндашувни талаб қилади. Шу боис янги транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш натижасида Покистон ва Ҳиндистон ўз денгиз портларига Марказий Осиё мамлакатларига чиқишни таъминлай олади.

«Сиёсий манзарада жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин бўлган кенг кўламли ўзгаришлар туфайли бизнинг эътиборимиз Катта Яқин Шарқ минтақасига ҳам қаратилади», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар