Вазир: 7 млн аҳоли истиқомат қиладиган овуллар модернизация қилинади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – Қозоғистонда 7 млн аҳоли истиқомат қиладиган 3 477 овуллар модернизация қилинади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ҳудудларни ривожлантириш давлат дастури лойиҳасини тақдим этиш чоғида ҚР миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов айтиб берди, Kazinform мухбири.

«Овул – юрт бешиги» лойиҳаси доирасида мамлакатимизнинг овулларда яшовчи жами аҳолисининг 90 фоизи ёки 7 млн аҳоли истиқомат қиладиган 3 477 овуллар модернизация қилинади. Улар сув, электр, иссиқлик, йўл, мактаблар, касалхоналар каби сифатли инфрақурилмага эга бўлади. Бу овуллар аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилайди», - деди у.

Вазирнинг айтишича, дастурни амалга ошириш учун жами 1,3 трлн танга маблағ ажратилади. Жумладан, овулларни ривожлантириш учун 2026 йилга қадар 900 млрд танга ажратиш масаласи муҳокама қилинмоқда.

«Урбанизация даражасини 62 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Шу орқали ҳудудий тенгсизликлар қисқаради. Аҳолининг нақд пул даромади 25 фоиз кўпаяди»,- деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар