Вазир 13 та янги касалхона Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида қурилишини айтди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Октябрь ойида Қозоғистонда 13 модулли юқумли касалликлар шифохонасини қуриш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз ҳаммамиз шу йил июнь-июль ойларида коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ жуда қийин тажрибани эслаймиз. Ўша пайтда тиббий ташкилотлар беморларнинг кириб келишига қарши тура олмадилар. Келгусида бундай вазиятнинг олдини олиш ва юқумли хизматларни корнавируснинг янги тўлқинига тайёрлаш учун Идоралараро комиссия Нур-Султан, Алмати ва Чимкентда бўлгани каби 2,7 минг ўринли 13 та янги юқумли касалликлар шифохонасини қуришга қарор қилди», - деди вазир.

Унга кўра, бундай касалхоналар Ақмола, Алмати, Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда, Шимолий Қозоғистон, Атирау, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Манғистау, Павлодар вилоятлари ва Алмати шаҳрида қурилади. Ҳозирги вақтда ҳокимиятлар томонидан ер участкалари ажратилмоқда ва давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пудратчилар танланмоқда. Касалхонанинг буюртмачилари вилоят ҳокимиятлари ҳисобланади. Касалхоналар «Бандлик йўл харитаси»дан тежаб қолинган ва маҳаллий бюджетлардан ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Ҳар бир юқумли касалликлар касалхонасининг нархи ҳар бир ҳокимият томонидан белгиланади.

«Шунингдек, ушбу шифохоналарда кадрлар таркибини ўз вақтида шакллантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Чунки октябрь ойида улар тез тиббий ёрдам кўрсатишга тайёр туришлари керак», - деди Алексей Цой.

Вазир шунингдек, октябрь ойига қадар барча туман касалхоналарининг 100 фоизини рақамли рентген аппаратлари билан қамраб олиш режалаштирилганлигини айтди.

Сўнгги хабарлар