+7 (701) 759 90 19
USD 426.99 EUR 514.35
RUB 5.72 CNY 65.96
Янгиликлар

Ватандошларнинг Туркманистондан Қозоғистонга кўчиши масаласи муҳокама қилинди

22 Апрель 11:19
Баҳам кўринг:
Ватандошларнинг Туркманистондан Қозоғистонга кўчиши масаласи муҳокама қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform – Консуллик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш доирасида Қозоғистон-Туркманистон маслаҳатлашувлари ўтказилди. Видеоконференция форматидаги учрашувда икки мамлакат дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва тегишли идоралар вакиллари иштирок этишди, деб хабар беради Kazinform.

Музокаралар давомида томонлар қонунчилик базасини ишлаб чиқиш, хусусан, икки давлат фуқаролари томонидан чегарани кесиб ўтиш тартиби, ватандошларнинг Қозоғистонга кўчиши, консуллик йиғимларини унификациялаш ва ҳайдовчиларга виза бериш масалаларини муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича музокаралар ўтказилди.

Маслаҳатлашувлар якуни бўйича томонлар консуллик алоқаларининг барча соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив