Ватандошлар учун Қозоғистон фуқаролигига ҳужжат топшириш тартиби соддалаштирилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб тарихий ватанига қайтаётган этник қозоқлар учун «битта ариза» тамойили бўйича тўртта давлат хизмати кўрсатила бошлади. «Ватандош мақомини бериш ёки узайтириш» хизмати кўчиб келувчиларга керак бўлган бошқа учта хизмат билан бирга кўрсатилади, деб хабар беради Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизмати.

Шундай қилиб, мижоз юқоридаги давлат хизматига ариза топширгандан сўнг, «ватандошлар ва кўчиб келувчиларни қабул қилишнинг минтақавий квотасига киритиш», «Чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома бериш», шунингдек, «Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олиш, тиклаш ва ундан чиқишни рўйхатга олиш» хизматларидан фойдаланиши мумкин..

«Бир ариза» тамойили бўйича хизмат кўрсатиш шартлари:

- ватандош мақомини бериш ёки узайтириш - 4 иш куни;

- ватандошлар ва кўчиб келувчиларни қабул қилишнинг минтақавий квотасига киритиш - 14 иш куни;

- чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Қозоғистон Республикасида доимий яшаш учун рухсатнома бериш - 45 календарь куни;

- Қозоғистон Республикаси фуқаролигини олиш, тиклаш ва фуқаролигидан чиқишни рўйхатга олиш - 30 иш куни.

Ҳужжатларни қабул қилиш санаси давлат хизматлари муддатига киритилмаган.

Ушбу композицион давлат хизматини олиш учун ватандошларга ягона рўйхатга мувофиқ тегишли ҳужжатларни тақдим этиш кифоя.


Сўнгги хабарлар