Ватандошлар учун 10 йиллик «Ата жолы» картаси жорий этилади

None
ASTANA. Kazinform – Ватандошларга 10 йиллик соддалаштирилган виза ва Қозоғистонда ўз бизнесини юритиш имконияти берилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Тамара Дуйсенова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тамара Дуйсенованинг таъкидлашича, миграция сиёсатининг янги концепциясининг «Очиқ Қозоғистон 500+» деб номланган тўртинчи йўналиши этник миграцияни тартибга солади.

«Бу йўналишда иккита асосий масала бор. Биринчиси, хорижда яшаётган этник қозоқларнинг салоҳиятидан фойдаланиш. Шу мақсадда «Ата жолы» картасини жорий этиш тавсия этилади. Бу ҳужжат юқори даражадаги мутахассис ёки ўз яшаш мамлакатларида муваффақиятли бизнес ҳолатларини амалга оширган ва уларни Қозоғистонда амалга оширишга тайёр қозоқларга берилади», - деди у.

Унинг таъкидлашича, бундай фуқаролар 10 йиллик соддалаштирилган виза учун ариза топширишлари ва Қозоғистонда ўз бизнесларини юритиш имкониятига эга бўлишлари мумкин.

«Уларни тарихий Ватан равнақига қўшган ҳиссаси учун ҳар йили ўтказиладиган «Парыз» танлови доирасида Президент мукофоти билан тақдирлашни таклиф этамиз. Иккинчиси, мамлакатга келаётган ватандошларнинг миграциясини тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш. Яъни, мамлакатдаги демографик ва иқтисодий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, ҳужжатларни тайёрлашнинг биринчи босқичида қариндош-уруғларни ишчи кучи етишмайдиган ҳудудларга жойлаштиришга рағбатлантириш тавсия этилади», - деди Тамара Дуйсенова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар