Ватандошлар Миллий ягона тест топширмасдан қандай қилиб Қозоғистон ОТМларига киришлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Ватандошлар(чет эллардаги этник қозоқлар) Қозоғистон ОТМларига Миллий ягона тест синовидан ўтмасдан ўқишга киришлари мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мажилис депутатлари саволига жавоб берар экан, маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қонунга мувофиқ, таълим грантлари Миллий ягона тест (кейинги ўринларда – МЯТ) натижаларига кўра таълим дастурларининг алоҳида гуруҳлари бўйича танлов асосида тайинланади. Бугунги кунда умумий давлат таълим буюртмасининг 4 фоизи миқдорида (2265 та грант) олий ўқув муассасаларига қабул квотаси белгиланган. 2012 йилдан 2021 йилгача ушбу квота бўйича 8000 дан ортиқ ватандош қабул қилинди. 2020 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига киришни кенгайтириш мақсадида илк бор ватандошлар учун МЯТ электрон форматда ташкил этилди. Бу масофадан туриб хорижда синовдан ўтиш имконини берди», — деди Бош вазир ўринбосари.

Унга кўра, жорий йилда онлайн тест синовларида 1143 нафар иштирокчи қатнашган, 796 нафар ёки МЯТ иштирокчилари умумий сонининг 69 фоизи таълим грантини қўлга киритган. Ўтган йили бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил этган эди

«2020 йилдан бошлаб халқаро стандартлаштирилган SАТ, АСТ ва IB тестлари баллари МЯТ баллари билан алмаштирилади. Ушбу сертификатларга эга бўлганлар МЯТ топширишдан озод қилинади. Шунга кўра, стандартлаштирилган тест сертификатлари мавжуд бўлган тақдирда ҳамюртларимиз ОТМга МЯТ топширмасдан кириш имкониятига эга бўлди», — деди у.

Ерали Тоғжановнинг қайд этишича, 2020 йилдан бошлаб диаспора вакиллари ОТМнинг тайёрлов бўлимларига МЯТ топширмасдан ўқишга қабул қилишнинг тасдиқланган қоидаларига мувофиқ суҳбат натижаларига кўра қабул қилинади.

«Ҳар йили Хитой, Ўзбекистон, Мўғулистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистондан 1000 нафардан ортиқ талаба ОТМларнинг тайёргарлик бўлимларига қабул қилиниб, уларга давлат стипендияси ва ётоқхонадан жой ажратилмоқда. Тайёрлов бўлими дастурига кўра, ватандошлар қозоқ тили, умумтаълим фанларини ўрганади, МЯТга тайёргарликнинг тўлиқ курсидан ўтади», - деди Бош вазир ўринбосари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар