Вашингтонда яшин уриши оқибатида тўрт киши жароҳатланди

Фото: None
WASHINGTON. Кazinform - Вашингтондаги пойтахт боғида чақмоқ уриши оқибатида тўрт кишининг аҳволи оғир, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Колумбия округи ўт ўчириш ва тез ёрдам ходимларининг маълум қилишича, воқеа Оқ уй олдида жойлашган Лафайет боғида содир бўлган. Жабрланганлар дарахтнинг бевосита яқинида топилган.

Икки эркак ва икки аёл чақмоқ уриши оқибатида оғир тан жароҳати олиб, туман шифохоналарига етказилган. Жароҳатлар уларнинг ҳаёти учун хавф туғдиради.

Расмийларга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеа сабаблари аниқланмоқда.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бир ҳафта ичида яшин уриши оқибатида қарийб 50 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Кучли муссон ёмғирлари пайтида кўплаб қурбонлар дарахтлар тагига бошпана олиб, мамлакат ҳукуматини момақалдироқ пайтида одамларни қандай тутиш ва ҳимоя қилиш бўйича янги буйруқ ва кўрсатмалар беришга мажбур қилди.

Фото: abcnews.gо.cоm


Сўнгги хабарлар