Вашингтонда пиёдалар кўприги қулаб тушди

None
None
WASHINGTON. Kazinform - Чоршанба куни Вашингтонда катта йўл устидаги пиёдалар кўприги қулаб тушди, беш киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шаҳар ўт ўчириш ва қутқариш хизмати ўзининг Twitterдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform.

Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, қурбонларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Аниқлик киритилишича, кўприк остида ёқилғи қуйилган автоцистерна бўлган ва фавқулодда хизматлар ёқилғининг оқиб чиқишини тўхтатишга ҳаракат қилмоқда. Тахминларга кўра, автоцистернанинг кўприкни уриб юбориши, унинг қулашига сабаб бўлиши мумкин.

Полиция ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда.


Сўнгги хабарлар