Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Вашингтон штатидаги кўнгилочар тадбир отишма билан якунланди

27 Июнь 19:55

ТАCОМА. Кazinform - Вашингтоннинг Такома шаҳрида ўтказилган рақс тадбирида камида саккиз киши жароҳат олди, дея хабар беради Кazinform АBC Newsга таяниб.

Ҳодиса якшанба куни соат 00:45 да Такома шаҳрининг жанубий қисмидаги саноат ҳудудида кўплаб одамлар тўпланган тадбир пайтида юз берган.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг хабар беришича, ўқотар қурол ишлатиш билан боғлиқ можародан олдин хиёбонда жанжал келиб чиққан.

Полиция зудлик билан жиноят содир бўлган жой атрофидаги кўчаларни тўсиб қўйди. Ўқдан жароҳат олганлар касалхонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамдан сўнг, олинган тан жароҳатлари уларнинг ҳаётига хавф туғдирмагани маълум бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берилмаган, тергов айбдорларни топишда давом этмоқда.

Шунга ўхшаш воқеа АҚШ пойтахти Вашингтонда(Колумбия округи) ҳам содир бўлиб, гала-концерт вақтидаги отишма қурбонлар билан якунланди.

Муаллиф: Рустем Қожибаев


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар