Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

«Uzbekistan Airports» АЖ: хорижий авиакомпаниялар учун тарифлар пасайтирилади

21 Октябрь 18:34

TASHKENT. Kazinform – «Uzbekistan Airports» АЖ раҳбарияти хорижий авиакомпаниялар томонидан амалга ошириладиган мунтазам қатновларга ер усти хизмат кўрсатиш тарифлари ва йиғимларининг янги рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» АЖ маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Хусусан, қуйидаги хизматлар учун ставкалар ва тўловлар пасайтирилди:

— самолётнинг қўниш ва чиқиш йўлагини таъминлаш;

— йўловчиларнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;

— самолётнинг авиация хавфсизлигини таъминлаш;

— аэровокзалдан фойдаланиш;

— келган йўловчиларга хизмат кўрсатиш;

— кетиш учун йўловчиларга хизмат кўрсатиш;

— «CUTE» платформасига кириш.

Ўртача тарифларнинг пасайиши 15 фоизга тенг бўлади. Нархлар ва тўловларнинг янгиланган рўйхати 31 октябрдан — IATA 2021/2022 қиш мавсумининг бошидан бошлаб киритилади.