UzAuto Motors автомобиллари экспортининг 90 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – UzAutoMotors автомобилларини сотиш географияси ўзгарди. Илгари асосий харидорлар россияликлар бўлса, ҳозирда Қозоғистон машина бозорида талаб кучли, деб хабар беради Kazinform Aniq.uz сайтига таяниб.

Ўзбекистондан чиқарилган автомобиллар узоқ йиллар давомида асосий экспорт бозорларида энг арзони бўлган. 2018 йил ёзида Spark ва Nexia Россиядаги энг арзон хорижий автомобиллар деб тан олинган ва уларнинг нархи мос равишда 6900 доллар ва 7100 долларни ташкил этган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда эса ушбу моделлар бир неча минг долларга қимматроқ бўлган.

2020 йилнинг август ойида Ўзбекистонда ҳам, бошқа давлатларда ҳам автомобиллар савдоси тўхтатилди. Ўша ойнинг охирида у тикланди, аммо фақат ички бозорда. Экспортлар ноябрь ойига келиб тикланди — ўшанда Ўзбекистон автомобиллар нархи кўтарилиши маълум бўлди. Қозоғистонда Nexia ва Ravon қарийб 5 минг долларга қимматлади.

Ўшандан бери UzAuto Motors автомобиллари чет элда арзон нархда сотилиши тўхтади. Хусусан, Қозоғистонда Cobalt ҳозирда комплектациясига қараб 4,7 миллиондан 5 миллион тенгегача туради. Бу сўмда 113 миллиондан 120 миллионгача дегани. Ўзбекистонда эса ушбу модель нархи 97 миллиондан 116 миллион сўмгача.

2018 йилдан бошлаб экспорт ҳам, тушум ҳам аста-секин ўсиб бормоқда. Агар 2016 йилда Ўзбекистон чет элга автомобилни ўртача 5 132 долларга сотган бўлса, 2020 йилда нархлар 9201 долларга етди.

Ўсиш нафақат нархлар ўзгарганлиги билан боғлиқ, балки ушбу йилларда моделлар қатори ҳам ўзгарди. Сўнгги йилларда, асосан, Cobalt экспорт қилинмоқда.

Сотиш географияси ҳам ўзгарди — илгари асосий улуш Россияга тўғри келган бўлган бўлса, ҳозирда бу улушнинг деярли 90 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келади. Қозоғистонда Chevrolet Hyundai билан, Cobalt эса Accent билан рақобатлашмоқда.
Фото: UZA

Сўнгги хабарлар