Уйлар қуриладиган 235 минг ер участкасида инфратузилма қурилади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги хусусий уй-жой қуриш учун 235 минг ер участкасида коммуникация тармоқлари қуришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Сенатнинг уй-жой қурилишини ривожлантириш масаласига бағишланган Ҳукумат соати чоғида вице-вазир Еркебулан Даулбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йилнинг 10 ойи якунларига кўра, мамлакатимизда 11,7 миллион квадрат метр уй-жой қурилди. Астана шаҳри ва Улитау, Манғистау, Атирау, Абай вилоятларидан ташқари 15 та вилоятда уй-жой қурилиши ҳажмининг ўсиши кузатилди. Уй-жой қурилишига киритилган сармоя миқдори 2,2 триллион тенгени ташкил этди»

, - деди вазир ўринбосари.

Унинг айтишича, «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси доирасида уй-жой қурилишини жонлантириш мақсадида қурилиш майдончаларини муҳандислик коммуникациялари билан та’минлаш учун 340 миллиард тенге маблағ кўзда тутилган. Фуқароларга хусусий уй-жой қуриш учун бериладиган 235 минг ер участкасида коммуникациялар қуриш режалаштирилган.

Унга кўра, жорий йилда республика бўйича уй-жой қурилишида 375 та лойиҳани амалга ошириш учун 119,1 миллиард тенге қўллаб-қувватланди.

Улардан 50 минг 257 ер участкасида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш бўйича 54 миллиард тенгелик 180 лойиҳа амалга оширилмоқда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар