Уй-жой қурилиши бўйича Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринда

NUR-SULTAN. Kazinform – 2020 йил якунлари бўйича Қозоғистон МДҲ давлатлари орасида уй-жой қурилиши бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди, деб хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.
Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йили Қозоғистонда уй-жойларни фойдаланишга топшириш даражаси аҳоли жон бошига 0,81 квадрат метрни ташкил этди.
«Бу МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткич ва иқтисодий ривожланган мамлакатлар даражасига яқин. Масалан, ўтган йили Россияда 0,56 квадрат метр, Беларусда 0,45 квадрат метр ва Ўзбекистонда жон бошига 0,36 квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.
Ушбу кўрсаткич 2019 йилдан бери ўлчаб келинмоқда ва Қозоғистон иккинчи йил кетма-кет МДҲ давлатлари орасида етакчилик қилмоқда.
- Қозоғистонда 27 минг км маҳаллий йўллар таъмирланади
- Мустақиллик йилларида 1,6 млндан ортиқ қозоғистонликлар уй-жой олди
- Қозоғистонда 2025 йилгача қишлоқ жойларда уйлар қуриш учун 110 минг ер участкалари ажратилади
- Рамазон арафасида вақтни аниқ кўрсатадиган махсус ресурс ишга туширилди
-
Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқариш 98 фоизга ўсди
-
Бу йил Қозоғистонда бир қатор йўллар қуриб битказилади