Устама ҳақ олувчи тиббий ходимлар тоифалари рўйхати кенгайиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Айни пайтда устама ҳақ олувчи тиббий ходимлар тоифасини кенгайтириш имконияти масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси раҳбари Айбатир Жумағулов Instagramдаги жонли эфирда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Устама ҳақ олувчи ходимдар тоифасини кенгайтириш ҳақидаги саволга жавобан шуни таъкидлайманки, ҳар бир вилоятнинг бюджети ва комиссиялари ишини таҳлил қилиш асосида мувозанатли қарор қабул қилиш керак», - деди Айбатир Жумағулов.

Унинг сўзларига кўра, эпидемияга қарши тадбирларда бевосита қатнашадиган тиббиёт ходимларининг сони анча кўп бўлиши мумкин.

«Фавқулодда вазиятлар бошланишида фақат юқумли, карантинли, вақтинча касалхоналар ва шошилинч тиббий ёрдам станцияларида ишлайдиган тиббий ходимлар ҳисобга олинган бўлса, бугунги кунда тиббий ҳамжамиятнинг мурожаатига кўра Соғлиқни сақлаш вазирлиги қўшимча ҳақ олувчи ходимлар тоифасини кенгайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Биз ҳозирда COVID-19га қарши курашга кўп тармоқли провизор шифохоналари ҳам жалб қилинаётганига гувоҳ бўляпмиз», - деди Айбатир Жумағулов.


Сўнгги хабарлар